Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Венгрия ҳукумати сунъий интеллект ёрдамида иқтисодий операцияларни назорат қилиш тизимини яратди

Венгрия ҳукумати сунъий интеллект ёрдамида иқтисодий операцияларни назорат қилиш тизимини яратди

Financial Times газетасига берган интервьюсида Ҳалоллик ва коррупцияга қарши кураш идораси раҳбари Ференц Пал Биронинг маълум қилишича, ушбу тизим транзакцияларни реал вақтда кузатиш имконини беради.

Биронинг сўзларига кўра, собиқ бош вазир Виктор Орбаннинг 16 йиллик бошқаруви даврида Венгрия хазинасидан тахминан 160 миллиард евро маблағ талон-торож қилинган бўлиши мумкин. Янги бош вазир Петер Мадяр бошчилигидаги ҳукумат ушбу давлат маблағларини имкон қадар тезроқ қайтаришга интилмоқда. Бу маблағлар ноқонуний равишда Орбаннинг атрофидаги шахслар ўртасида тақсимланган бўлиши эҳтимоли юқори.

Унинг айтишича, Орбан ҳукумати 2022 йилда ташкил этилган бўлишига қарамай, ушбу идора билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган, бу эса унинг самарадорлигини жиддий чеклаб қўйган эди. Ҳозир эса Петер Мадяр бошчилигидаги янги ҳукумат даврида идора ўз фаолиятини фаоллаштиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: Бугун 18:25. Ўқилди: 143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!