Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Петер Сийярто маълум қилди.
"Агар Путин Венгрияга келса, уни ҳеч ким ҳибсга олмайди. Ва мен чин дилдан умид қиламанки, унинг эҳтимолий парвоз йўналишида жойлашган Европа Иттифоқи давлатлари ҳам парвозга рухсат беради", — деди вазир.
Унинг қўшимча қилишича, Россия президентини ҳибсга олишни ҳеч бир ЕИ давлати амалга оширмайди, парвозга рухсат бермаслик эса тинчликни истамаслик белгисидир.