Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинани молиялаштиришни давом эттириш учун кредит олишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, Киевга ажратилган 135 миллиард евро ҳозирги Европанинг умумий бюджетида мавжуд эмас.
«Бу астрономик сумма ҳозир йўқ. У шунчаки мавжуд эмас. Брюсселнинг “ҳийласи” яна бир бор умумий Европа кредитига олиб келади», — деб ёзди Орбан ва ҳатто бу қарзлардан бугунги европаликларнинг набиралари ҳам қарздор бўлиб қолишини қўшимча қилди.
Орбан бундан аввал Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг Украинага ёрдамни ошириш ҳақидаги илтимосини “алкоголикка навбатдаги арақ истагини юбориш” билан қиёслаган эди.