Венесуэланинг Монагас штатидаги Мускар газни қайта ишлаш заводида кучли портлаш юз берди.
Бу ҳақда маҳаллий Lapatilla ахборот сайти хабар берди.
Қайд этилишича, аҳолига завод мажмуасига яқинлашмаслик тавсия қилиниб, ҳудуддаги йўлларда транспорт ҳаракати чекланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши жароҳат олиб, Petroleos de Venezuela (PDVSA) давлат нефть-газ компанияси касалхонасига етказилган.