Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Венесуэла Халқаро жиноят суди юрисдикциясидан чиқишини эълон қилди

A A A
Венесуэла Халқаро жиноят суди юрисдикциясидан чиқишини эълон қилди

​Венесуэла ташқи ишлар вазири Феликс Пласенсиа ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида мамлакат муваққат президенти Делси Родригеснинг қарорига биноан Рим статутини денонсация қилиш ва Халқаро жиноят суди юрисдикциясидан чиқиш процедурасини бошлаганини эълон қилди.

Ушбу қарор ҳақида мамлакат БМТ бош котиби Антониу Гутерришни расман хабардор қилган.

"Венесуэла Суд ўз ишини Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларига қаратган, деб ҳисоблайди, бу эса Глобал Жанубга зарар етказади. Ушбу ёндашув халқаро одил судловнинг асл моҳиятини очиб беради — у тенг қўлланишдан йироқ бўлиб, халқлар ўртасидаги тенгсизликни чуқурлаштириш ҳамда уларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва суверенитет ҳуқуқини инкор этиш қуроли сифатида ишлатилмоқда", — дейилади Пласенсиа баёнотида.

Киритилди: 13:31 25.07.2026. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!