Вена суди Қримдаги йўқолган активлар учун компенсация сифатида Россиядан Австрияда жойлашган активларни 120 миллион еврога ундириш бўйича даъвони қаноатлантирди.
Бу ҳақда Украинанинг "Нафтогаз" компанияси маълум қилди.
"Нафтогаз" гуруҳи Вена округ судидан Россияга қарши 5 миллиард доллардан ортиқ миқдорда арбитраж қарорини ижро этиш учун рухсат олди. Хусусан, суд Австриядаги 20 дан ортиқ рус кўчмас мулк объектларини оғирлаштиришга рухсат берди, улар кимошди савдосида сотилади. Ушбу активларнинг умумий қиймати 120 миллион евродан ошади", дейилади компаниянинг веб-сайтида.