Унда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари Ольга Забелинская ҳамда Нафосат Қўзиева маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди. Пойгада Япония терма жамоаси олтин, Гонконг термаси эса бронза медалини қўлга киритди.
Ҳозирда делегациямиз ҳисобида 4 кумуш ва 2 бронза, жами 6 та медаль мавжуд.