Туркиядаги зилзила оқибатида вайроналар остида қолганларни қутқариш ишлари давом этмоқда.
Қаҳрамонмараш шаҳрида ҳомиладорликнинг тўққизинчи ойида бўлган аёл 70 соатдан кейин қутқариб олинди.
35 ёшли аёл касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлган эди.