Қўшма Штатлар атмосферада ядровий қурол синовларини қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг қурол-яроғ назорати ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Томас Динанно маълум қилди.
«Мен атмосферада синовлар ўтказиш кўриб чиқилган бирорта ҳам муҳокамада иштирок этмадим... Ҳеч қандай муҳокама мавжуд эмас», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС.