Эрон Исроил ҳаво кучларининг Тель-Ноф авиабазасига ҳужум қилди ва шунингдек, Иорданиядаги Ал-Азрақ авиабазасида жойлашган Америка F-35 ва F-15 қирувчи самолётларига зарба берди.
Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги Эрон ҳарбий матбуот хизматига таяниб маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳужумларда дронлар ишлатилган.
"Бугун тонгдан бошлаб Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари мамлакатнинг турли ҳудудларидан Исроил ҳаво кучларининг Тель-Ноф авиабазасига, шунингдек, Ал-Азрақ авиабазасидаги Америка F-35 ва F-15 қирувчи самолётларининг базаларига зарба бериш учун учувчисиз учиш аппаратларини жойлаштирди", дейилади баёнотда.