Самолёт Вашингтон осмонида қулашидан бир кун олдин яна бир самолёт вертолёт пайдо бўлгани учун айланиб ўтишга мажбур бўлди.
Бу ҳақда The Washington Post газетаси аэропортдаги манбаларига таяниб ёзмоқда.
"American Eagle 5342 рейси Рейган миллий аэропорти яқинида армиянинг Black Hawk вертолёти билан тўқнашиб кетишидан 24 соат олдин, у ерга қўнишга уринаётган яна бир самолёт йўлида верталёт пайдо бўлганидан сўнг, иккинчи уринишда қўнишга муваффақ бўлган, деб хабар беради ҳаво ҳаракатини бошқариш аудиоси.
Самолёт иккинчи уринишдагина муваффақиятли қўнишга муваффақ бўлди.
CNN телеканали маълумотлар таҳлилига таяниб, Вашингтондаги Рональд Рейган аэропорти ҳудудида вертолётларга хавфли яқинлашишлар охирги уч йил ичида энг сўнгги самолёт ҳалокатидан олдин камида уч марта қайд этилганини хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, American Airlines Bombardier CRJ700 самолёти Вашингтондаги Рейган миллий аэропорти яқинида Sikorsky H-60 Black Hawk ҳарбий вертолёти билан тўқнашиб кетганидан кейин Потомак дарёсига қулаган эди. Лайнер бортида 60 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Вертолёт бортида уч нафар экипаж аъзоси бўлган.