Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Вашингтонда АҚШ армиясининг 250 йиллиги: тарихий ҳарбий парад ва фестиваль

Вашингтонда АҚШ армиясининг 250 йиллиги: тарихий ҳарбий парад ва фестиваль

АҚШ армиясининг 250 йиллиги муносабати билан 2025 йил 14 июн куни Вашингтонда ҳарбий парад ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Пентагон матбуот котиби Ҳизер Ҳейганнинг маълум қилишича, парадга тахминан 150 дона ҳарбий техника, 50 та самолёт ва 6600 нафар ҳарбий хизматчи жалб этилади, шунингдек, тадбир мушакбозлик билан якунланади.

ABC News телеканалининг хабарига кўра, шу куни Вашингтонда бир кунлик фестивал ҳам бўлиб ўтади. Унда ҳарбий техника намойиш этилиши, мусиқий чиқишлар ва спорт мусобақалари ташкил қилиниши режалаштирмоқда.

"Бу мамлакатмиз тарихидаги “энг йирик ва энг чиройли ҳарбий парад” бўлади", — дея АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг сўзларини келтиради Fox News.

Қўшма Штатларда ҳарбий парадлар тез-тез ўтказилмайди — сўнгги йирик парад 1991 йил июн ойида бўлиб ўтган.

Трамп ўзининг биринчи президентлик муддати давомида 14 июлда Францияда Бастилиянинг эгалланиши куни муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадни кўргач, Қўшма Штатларфда ҳам йирик ҳарбий парадлар ташкиллаштириш ташаббусини илгари сурган. Бироқ ўшанда бу ғоя амалга ошмаган, давлат идоралари парадни ташкил қилиш учун 90 миллион доллар сарфлашни истамаганди.

Вашингтон шаҳри маъмурияти эса танклар ва оғир ҳарбий техниканинг йўлларга етказиши мумкин бўлган зараридан хавотир билдирган. ABC News'нинг, парад режасидан хабардор расмийга таяниб хабар беришича, танкларга Виржиния штатидан шаҳар томон ўтувчи кўприкларда ҳаракатланишга рухсат берилмайди. Шаҳар ичида эса улар фақат белгиланган йўллар бўйлаб ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Киритилди: 19:07 03.05.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!