Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Вашингтон аэропортида авиаҳалокат юз берган куни диспетчерлар етишмаган

Вашингтон аэропортида авиаҳалокат юз берган куни диспетчерлар етишмаган

Бу ҳақда Тhe New York Times нашри хабар берди.

Газета бу ҳақда АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармасининг дастлабки ҳисоботига таяниб хабар берди.

Ҳисоботга кўра, навбатчи авиация диспетчери одатда икки киши бажарадиган ишни якка ўзи бажарган. Black Hawk ҳарбий вертолёти белгиланганидан юқорироқ баландликда ҳаракатлангани сабабли йўловчи самолёти билан тўқнашиб кетган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳалокат жойида ишлаётган қутқарувчилар 40 нафар қурбоннинг жасадини топган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 16:15 31.01.2025. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!