«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2021 йилнинг ўтган олти ойи давомида 11 миллиард сўмдан ортиқ маблағ хайрия сифатида сарфланган. Бу ҳақда бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Вақф хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.
Унинг қайд этишича, 2021 йил 1 январдан 30 июнь санасига қадар фондга хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали 21 315 999 344 сўм келиб тушган. Фонд ҳисоб рақамларидан ўтган 6 ой давомида 17 395 090 948 сўм, ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 21 403 394 440 сўм сарфланган.
Жумладан, фақатгина хайрия ишлари доирасида:
«Жами 11 293 272 345 сўм фақатгина хайрия йўналишларида сарфланган бўлиб, бу кўрсаткич фонд томонидан ўтган йилнинг худди шу даврида қилинган хайрия ишлари маблағларига нисбатан 5 миллиард сўмга, ёки 50 фоизга кўпроқ бажарилган», — деган Саидаброр Умаров.
Унинг маълум қилишича, ушбу маблағлардан ташқари Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган масжидлар ва фонд тасарруфидаги зиёратгоҳларнинг маъмурий харажатлари, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ободонлаштириш учун 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.
«Фонд маблағлари айланиши ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида фондга тушган маблағлар ҳар куни vaqf.uz сайти фонднинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида ёритиб борилди», — деб таъкидлаган Вақф хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров.