Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Валенсиядаги сув тошқинлари туфайли бедарак йўқолганлар сони 250 нафарга етиши мумкин

Валенсиядаги сув тошқинлари туфайли бедарак йўқолганлар сони 250 нафарга етиши мумкин

Испания шарқидаги Валенсиядаги сув тошқинлари туфайли бедарак йўқолганлар сони 250 кишига етган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда El Español газетаси қутқарув хизматларига таяниб хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Испанияда ҳалок бўлганлар сони 158 кишига етган, бироқ бедарак йўқолганларни қидириш ишлари ҳамон давом этмоқда.

1 ноябрь куни республиканинг айрим ҳудудларида об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш сақланиб қолади.

Олдинроқ Испаниянинг Валенсия автоном ҳамжамияти маъмурияти қурбонлар ва кўплаб вайронагарчиликларга олиб келган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун 250 миллион евро ажратиши хабар қилинганди.

Киритилди: Бугун 16:12. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!