Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Вакиллар палатаси 2025 йилги ҳарбий бюджетдан Украинага ажратилиши кутилган ленд-лизни олиб ташлади

Вакиллар палатаси 2025 йилги ҳарбий бюджетдан Украинага ажратилиши кутилган ленд-лизни олиб ташлади

Бу ҳақда Украинанинг АҚШдаги элчиси Оксана Маркарова Facebook тармоғида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, бу банд Сенат қонун лойиҳасида бор эди. Бироқ Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган қонун лойиҳасида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор муҳим қоидалар мавжуд бўлса-да, келгуси йилда Украина учун ленд-лиз муддатини узайтириш бўйича банд мавжуд эмас.

Элчининг таъкидлашича, украиналик дипломатлар “Stand with Ukraine Act” қонунида назарда тутилган ушбу механизмни сақлаб қолиш устида ишламоқда.

АҚШ конгрессменлари томонидан овоз берилган 2025 йилги АҚШ мудофаа бюджети 895 миллиард долларни ташкил этди. Сенат ҳужжатни келаси ҳафта кўриб чиқади. Шундан сўнг уни АҚШ президенти Жо Байден имзолаши керак.

Байден 2022 йилнинг 9 май кунида Украина учун ленд-лиз ажратиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.

Киритилди: Бугун 19:12. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!