Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Вагон печкаси остига яширилган сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотлари фош этилди

A A A
Вагон печкаси остига яширилган сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотлари фош этилди

Божхоначилар алкоголь маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари юртимизга кириб келган фуқаро Ж.В.нинг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, ушбу фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўровида айтмасдан ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан поезд вагонининг тепа қисми(плафон)га, шунингдек, вагон печкасининг пастки қисмида ёғочлар остига хуфёна тарзда яширган ҳолда, умумий қиймати 33 миллион сўмлик 66 литр вискиларни тижорат мақсадида олиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона суриштируви ишлари амалга оширилмоқда.

Киритилди: 10:06 04.11.2019. Ўқилди: 2338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!