Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Вагнер қўзғолони пайтида Ил-22 самолётининг экипажи ҳалок бўлди - губернатор

A A A
Вагнер қўзғолони пайтида Ил-22 самолётининг экипажи ҳалок бўлди - губернатор

Иваново вилояти губернатори Станислав Воскресенский Вагнер ПМC ёлланма аскарларининг исёни пайтида минтақада жойлашган Ил-22 самолёти экипажи ҳалок бўлганини тасдиқлади.

“Мен ҳамдардлик билдираман ва ҳалок бўлган қаҳрамонларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этаман. Ҳарбий хизмат давомида уларнинг ҳар бири ҳақиқий офицерга хос фазилатларни намоён этди: мардлик, жасорат ва фидойилик, қасамёдга содиқлик, ҳарбий бурчини шараф билан бажарди. Қаҳрамонларга абадий хотира”, деди Воскресенский.

Самолёт бортида қанча одам бўлгани ҳозирча номаълум. Аввалроқ Телеграм каналларида самолёт бортида 8 дан 10 кишигача бўлганлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Киритилди: 23:54 28.06.2023. Ўқилди: 2649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!