Узунлиги 100 метр бўлган дунёдаги энг кичик шаҳар.
Бу кичик шаҳарча Хорватияда жойлашган. Ҳум шаҳрининг узунлиги 100 метрга чўзилган ва унда 52 киши истиқомат қилади.
Мазкур шаҳарча тарихий манбаларда илк бор 1102 йилда тилга олинган. У ўша даврларда соқчилар шаҳарчаси сифатида ташкил этилган.
Баъзи маълумотларга кўра, бу ерда дастлаб душман келишининг олдини олиш ва кузатиш мақсадида бир неча кишидан иборат соқчилар минораси пайдо бўлган. 1552 йилда шаҳарчада қўриқчилар ва уларнинг оилалари учун уй-жойлар қурилган. Ҳозирги кунда шаҳарча сайёҳлар орасида машҳур манзил ҳисобланади.