АҚШлик узоқ умр кўрувчи Ҳелен Софис 105 ёшини нишонлади ва узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди.
Akron Beacon Journal газетаси хабар беришича, Софис узоқ умр кўришнинг асосий сирини «соғлом турмуш тарзи», жумладан, жисмоний фаоллик ва Ўрта ер денгизи парҳезига амал қилишда деб билади.
105 ёшли аёл келиб чиқиши юнон бўлгани сабабли кўпинча миллий таомларни истеъмол қилишини айтди. Ушбу таомлар таркибида ўсимлик маҳсулотлари ва фойдали ёғлар кўп бўлиб, балиқ, сабзавотлар, дуккаклилар, пишлоқ ва бутун донли маҳсулотлар муҳим ўрин тутади.
Бундан ташқари, Софис доимо фаол ҳаёт тарзини олиб борган. Мактабда ўқиган пайтида баскетбол ва волейбол ўйнаган, университетда эса теннис билан шуғулланган.
Иккинчи жаҳон уруши даврида завод цехида меҳнат қилган. Кейинчалик эса гольф ўйинига қизиқиб қолган.
Унинг фикрича, соғлом овқатланиш ва мунтазам жисмоний фаоллик узоқ умр кўришда муҳим аҳамиятга эга.