Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзгидромет кескин совуқ об-ҳаво ҳақида фавқулодда хабар берди

Ўзгидромет кескин совуқ об-ҳаво ҳақида фавқулодда хабар берди

Жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда.

9 декабрь куни республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 10 декабрда шимолий ва чўл ҳудудларида, 11 декабрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва 12-14 декабрь кунлари кечаси -10...-13 даража, кундузи -5...-8 даража совуқ; шимолда кечаси -17...-20 даража, кундузи -9...-12 даража совуқ бўлади.

Киритилди: 12:01 05.12.2023. Ўқилди: 51848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!