Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзгидромет декабрь ойи учун кутилаётган узоқ муддатли об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Ўзгидромет декабрь ойи учун кутилаётган узоқ муддатли об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Декабрь ойи учун об-ҳаво шароитларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, декабрь ойи совуқ бўлмайди. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даража совуққача, шимолда 8-13 даража совуққача пасайиши ҳолатлари кузатилади. Декабрь ойи учун бу нормал ҳолат.

Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати +15 ÷ +18 даражагача, жанубда +20 ÷ +22 даражагача кўтарилади.

Декабрь ойи бошланиши қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз, қуруқ, ҳаво ҳарорати кечалари +2 ÷ +7°С, кундузлари +13 ÷ +18°С илиқ бўлиши кутилмоқда. Декабрь ойининг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда жуда кам учрайди.

Кейинчалик, ойнинг охиригача, Ўзгидромет прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 5-8 даража илиқдан 3-6 даража совуқгача, кундузлари 15-18 даража илиқдан 2-5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда (https://hydromet.uz/uz/node/4133).

Киритилди: 19:51 29.11.2023. Ўқилди: 22809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!