Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзганинг номига онлайн кредит расмийлаштирган шахс қўлга олинди

Ўзганинг номига онлайн кредит расмийлаштирган шахс қўлга олинди

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли Х.Х. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган пластик картасига номаълум шахс томонидан 15.000.000 сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилиб, айбдор шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ўрганиш давомида, ушбу жиноятни Наманган вилояти, Наманган туманида яшовчи 30 ёшли И.Н. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, И.Н. “Ipoteka-Retail” мобил иловаси орқали Х.Х.нинг номига 15.000.000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ушбу пулларни ўзлаштириб олганлигини маълум бўлди.

И.Н.га нисбатан Ўз. Рес. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Қонунга мувофиқ, И.Н. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 16:35 31.05.2023. Ўқилди: 1160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!