Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзэнергоинспекция: Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида давлат манфаатларига 900,3 млрд сўм зарар етказилган

Ўзэнергоинспекция: Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида давлат манфаатларига 900,3 млрд сўм зарар етказилган

Бугун, ОАВ учун контент тайёрлаш марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзэнергоинспекция томонидан “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати ҳамда қиш мавсумини беталофат ўтказиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзенергоинспексия бошлиғи Ахадхон Исоқжонов жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

🤩 Таъкидланганидек, назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва бошқа қоидабузарликлар билан боғлиқ 3 060 та ҳолат аниқланди. Жумладан, 144,3 млн куб метр табиий газ ва 243,1 млн кВт·соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига жами 900,3 млрд сўм зарар етказилгани қайд этилди.

🤩 Нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш доирасида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва корхоналардан олинган намуналар таҳлил қилиниб, 330 та ҳолатда жами 7 828,3 тонна сифациз нефт маҳсулотининг сотувга чиқарилишининг олди олинди.

🤩 Электр энергетика тизими корхоналарида бригадалар томонидан ишларнинг хавфсиз ташкил этилиши юзасидан 366 марта ўрганиш ўтказилди. Аниқланган қоидабузарликлар сабабли 168 та бригаданинг иши тўхтатилди, 121 нафар масъул ходимга интизомий жазо қўлланилди.

🤩 Давлат хизматларини кўрсатиш йўналишида 10 376 та обектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан, 6 464 та истеъмолчининг электр қурилмалари эса техник кўрикдан ўтказилди. Нефт-газ соҳасида лицензия ва рухсатномалар олиш бўйича 2 786 та мурожаат кўриб чиқилиб, 491 та лицензия ҳамда 1 545 та рухсатнома расмийлаштирилди.

🤩 Матбуот анжуманида тадбиркорлик субектлари манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 283 та тадбиркорлик субектига электр энергияси учун ортиқча ҳисобланган 5 млрд 321 млн сўм ҳамда табиий газ учун ортиқча ҳисобланган 19 млрд 84 млн сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг манфаатлари тикланди.

Матбуот анжумани давомида оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоблар берилди.

Киритилди: 16:22 04.11.2026. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!