Бугун 2 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг янги резидент авиакомпанияларига Жанубий Кореяга парвозларни йўлга қўйишга рухсат берилди

Ўзбекистоннинг янги резидент авиакомпанияларига Жанубий Кореяга парвозларни йўлга қўйишга рухсат берилди

Транспорт вазирлиги делегацияси Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари ҳамроҳлигида Сеул шаҳрида Корея авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Корея авиация ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тайинланган авиакомпаниялар сони бўйича чекловни бекор қилиш, уларга парвозлар учун тегишли ҳуқуқлар бериш, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ҳамда парвозлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги авиақатновлар Uzbekistan airways авиакомпанияси, шунингдек, келгусида Ўзбекистон томонидан ташкил этилган янги резидент авиакомпаниялар (Qanot Sharq, My Freighter, Air Samarkand) томонидан ҳам амалга оширилиши маълум қилинди.

Маълумот учун, икки давлат авиация ҳукуматлари ўртасидаги охирги маслаҳатлашувлар 2018 йилда ўтказилган бўлиб унга кўра икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар ҳар бир томон авиакомпаниялари учун ҳафтасига 10 тадан этиб белгиланган ва ҳар бир томондан 2 тадан авиакомпанияларга авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқи берилган.

Киритилди: Бугун 10:12. Ўқилди: 216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!