11 ва 13−14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сувтошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет ахборот хизмати огоҳлантириш берди.
Ҳудудлар:
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчифуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.