Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, агар бу муддат ичида келишувга эришилмаса, Вашингтон Теҳронга нисбатан кескин чоралар кўради.

Трамп Truth Socialда шундай ёзди: “Соат ишламоқда — уларга ҳақиқий дўзах тушишидан 48 соат қолди”.

Шунингдек, у аввал берилган 10 кунлик ультиматум қайта кўриб чиқилганини таъкидлади, аммо қандай аниқ чоралар кўрилиши ҳақида қўшимча маълумот бермади.

Бу баёнот АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик янада кучайиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Киритилди: 21:05 04.04.2026. Ўқилди: 913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!