2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда пенсия ва нафақа олаётган 100 ёшга тўлган ва ундан ошганлар 514 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.
Республикада пенсия ва нафақа олаётган 100 ва ундан юқори ёшдагиларнинг 110 нафари (21,4 фоиз) эркаклар, 404 нафари (78,6 фоиз) аёл ҳиссасига тўғри келади.
Ўтган 2023 йилда жами 147 нафар пенсия ва нафақа олувчилар 100 ёшга тўлган. Уларнинг 32 нафари (21,7 фоиз) эркаклар, 115 нафари (78,3 фоиз) аёллар бўлган.
Ёши 100 ва ундан ошган пенсионер ва нафақа олувчилар Қашқадарё вилоятида энг кўп – 92 нафар, Сирдарё вилоятида энг кам – 11 нафар.
Қолган ҳудудлар: