Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида амалга ошираётган муҳим ислоҳотлари, шунингдек кўп-томонлама савдо тизими ва глобал қўшилган қиймат занжирларига қўшилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ва стратегик ислоҳотларга ҳамда ЖСТга аъзолик ушбу туб ўзгаришларнинг ажралмас бир қисми эканлигига урғу бериб, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ва уларга эришиш режалари билан таништирди.

Якунда давра суҳбати иштирокчилари ислоҳотлар ва интеграция йўлидаги салмоқли муваффақиятларни қайд этиб, 2026 йилда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнини якунлаш мақсадида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этишди.

Киритилди: Бугун 16:27. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!