Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги биринчи Савдо уйи рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги биринчи Савдо уйи рўйхатдан ўтказилди

Хорижий мамлакатларда "Made in Uzbekistan" белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги биринчи Савдо уйи рўйхатдан ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур Савдо уйи ҳузурида кўргазма зали сифатида доимий фаолият юритувчи "шоу-рум" очиш ҳам режалаштирилган. Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг турли товарларининг кенг ассортименти – озиқ-овқат, мева-сабзавот, тўқимачилик-текстиль, ипак, кимё, кулолчилик маҳсулотлари ҳамда заргарлик буюмлари намойиш этилади.

Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ҳамда фаоллаштиришга кўмаклашиш, юртимизнинг экспорт салоҳияти ва имкониятларини қўллаб қувватлаш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган, шу жумладан, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни Жанубий Корея бозорида тарғиб қилиш ва илгари суриш ҳамда реклама компанияларини ташкил этиш Савдо уйининг асосий вазифалари қаторига киради. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларимизни Жанубий Корея бозорига экспорт қилиш, бозор имкониятларини ўрганган ҳолда экспорт ҳажми ва доирасини кенгайтириб бориш, ушбу давлатда ўтказиладиган турли кўргазмаларда ўз маҳсулотлари билан иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорларга кўмак кўрсатиш назарда тутилмоқда.

Киритилди: 13:22 04.04.2024. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!