Бугун 2 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазият бўйича позицияси

Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазият бўйича позицияси

Ўзбекистон Ғазодаги вазиятни инсонпарварлик фожиаси сифатида баҳолайди ва тинч аҳолига қарши зўравонликни қатъиян қоралайди.

Ўзбекистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларга тўлиқ амал қилиш, гуманитар ёрдамни тўсқинликсиз етказиш, ва можарони “икки халқ – икки давлат” тамойили асосида дипломатик йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлайди.

Жафокаш Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдами ҳамда кўмак кўрсатишда Ўзбекистон доимо фаол. Хусусан, 100 нафар фаластинлик бемор даволаниш учун юртимизга олиб келинди, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш учун Президент томонидан махсус фармон қабул қилинган.

Киритилди: Бугун 16:40. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!