Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди

A A A
Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бир йил давомида 5,7 млрд долларга ўсиб (режа қилинган 2,9 млрд доллар ўрнига), 34,9 млрд долларга етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида айтилади.

Таққослаш учун: 2017 йилда давлат қарзи 11,5 миллиард долларни ташкил этганди (олти йил ичида бу кўрсаткич 3 баравар ошди).

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат ташқи қарзи 2023 йил охирида қуйидагича кўринади:

- Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш — 11,6 миллиард доллар, умумий қарзнинг 33,2 фоизи (2022 йил охирида 8,6 миллиард долларни ташкил этган);
- Энергетика — 5,8 миллиард доллар ёки умумий қарзнинг 16,6 фоизи (3 миллиард доллар);
- Қишлоқ ва сув хўжалиги — 2,8 миллиард доллар (2,54 миллиард доллар);
- Транспорт ва транспорт инфратузилмаси — 2,8 миллиард доллар (2,84 миллиард доллар);
- Уй-жой коммунал хўжалиги — 2,6 миллиард доллар (2,3 миллиард доллар);
- Тадбиркорлик ва саноат ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш — 1,1 миллиард доллар (1,1 миллиард доллар);
- Кимё саноати — тахминан 900 миллион доллар (1 миллиард);
- Таълим, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация — 2 миллиард доллар (1,1 миллиард);
- Бошқа тармоқлар — 897 миллион доллар (0,91 миллиард).

Қарзнинг деярли 50 фоизи бюджетни қўллаб-қувватлаш ва энергия учун кетган.

Киритилди: 15:09 31.05.2024. Ўқилди: 1195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!