Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида 127 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида 127 нафар бемор коронавирусдан соғайди

2020 йил 26 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 577 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
 📌89 нафари Тошкент шаҳрида, 
📌8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, 
📌Андижон вилоятида 9 нафар, 
📌Жиззах вилоятида 8 нафар, 
📌Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
 📌Сирдарё вилоятида 15 нафар, 
📌Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 62 742 (+127) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 283 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
 

Киритилди: 18:06 26.10.2020. Ўқилди: 1978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!