Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар ўзлари истаган банк пластик картасида маош олиши мумкин бўлади

Ўзбекистонликлар ўзлари истаган банк пластик картасида маош олиши мумкин бўлади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқот вақтида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов пластик карталар билан боғлиқ ҳолат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири хабар бериб ўтди.

- Бошқа давлатлар тажрибасида бор бу нарса, яъни ходим ўз маошини ўзи истаган банкдан олиши мумкин. Ташкилотлар маълум бир банк билан шартнома қилиб, барча ходимлар айнан ўша банк карталаридан фойдаланмайди. 

Чунки ходимга мутлақо бошқа банк хизмати, приложенияси ёки бошқа хизмат турлари ёқиши мумкин. Айни вақтда Марказий банк ҳам бу борада иш олиб бормоқдамиз. Яқин вақтларда ўзимизда ҳам шу тажриба йўлга қўйилади. Яъни, ходимлар ўзлари истаган банк пластик карталари орқали маошларини олишлари мумкин, - дейди Илҳом Норқулов.

 

Киритилди: 10:48 13.06.2019. Ўқилди: 1708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!