Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар учун Канада, Аргентина ва Австралия визаларини олиш тартиби соддалаштирилиши мумкин

Ўзбекистонликлар учун Канада, Аргентина ва Австралия визаларини олиш тартиби соддалаштирилиши мумкин

Ташқи ишлар вазирлигида “VFS Global” халқаро компаниясининг МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ш. Мишра ҳамда Ўзбекистондаги вакилхонаси раҳбари Т. Тўйчиев билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар жамоавий гуруҳларнинг аризалари бўйича “VFS Global” ходимларининг сайёр қабулларини йўлга қўйишга келишиб олди. Ушбу хизмат тўловли асосда амалга оширилади ва Тошкент ҳамда Самарқанддаги марказларга бориш имконияти бўлмаган фуқароларга виза олишда қулайлик яратади.

Шунингдек, 🇨🇦 Канада, 🇦🇷 Аргентина ва 🇦🇺 Австралия каби Ўзбекистонда дипломатик вакилхоналари мавжуд бўлмаган мамлакатларга визаларни расмийлаштириш тартибини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Аккредитациядан ўтган консулликлар мавжуд эмаслиги туфайли бундай ҳолларда виза расмийлаштириш ортиқча вақт ва харажат талаб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони жараёнларнинг бир қисмини мамлакатимизга кўчириш, жумладан, “VFS Global” маҳаллий офислари орқали биометрик маълумотлар топшириш ва онлайн суҳбатлар ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!