Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар Таиланд визаси учун тўловни Москвада амалга оширади

Ўзбекистонликлар Таиланд визаси учун тўловни Москвада амалга оширади
15 сентябрдан Таиландга борадиган Ўзбекистон фуқаролари визани олдиндан расмийлаштириши керак бўлади. Ариза электрон тарзда топширилади, визa йиғими эса Москвада тўланади. Таиланднинг Москвадаги элчихонаси сайтида эълон қилинган амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистонда яшовчи фуқаролар электрон виза учун thaievisa.go.th портали орқали ариза топширади. Виза йиғимини онлайн тўлаш имконияти мавжуд эмас, тўлов Москвадаги элчихонада нақд АҚШ долларида амалга оширилади. Ариза электрон тизимга киритилгандан сўнг тўлов реквизитлари ва QR-код кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Виза йиғимини онлайн тўлаш имконияти мавжуд эмас. Таиланднинг Москвадаги элчихонаси маълумотига кўра, тўлов ариза берувчи ёки унинг вакили томонидан элчихонада нақд АҚШ долларида амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун тасдиқловчи ҳужжат олингандан кейин 14 кун ичида тўловни амалга ошириш талаб этилади. Янги қоидалар 15 сентябрдан кучга киради. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун амалдаги визасиз кириш ва Visa on Arrival имконияти бекор қилинади. Таиландга сайёҳлик мақсадида борадиган фуқаролар визани сафардан олдин расмийлаштириши лозим.
Киритилди: 14:35 03.09.2026. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!