Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонликлар орасида қайси ижтимоий тармоқлар энг машҳурлиги маълум бўлди

Ўзбекистонликлар орасида қайси ижтимоий тармоқлар энг машҳурлиги маълум бўлди

HeadHunter ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқларга бўлган муносабати натижаларини маълум қилди, деб хабар бермоқда Repost.

Унда айтилишича, ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқлар ичида энг машҳури деб Telegram ва YouTube’ни кўрсатган. Instagram, Facebook, ВКонтакте, Одноклассники, Linkedln, Twitter, Snapchat эса нисбатан камроқ фойдаланилади.

Сўровномада 195 нафар киши иштирок этган бўлиб, уларнинг 63 фоизи эркаклар, 37 фоизи аёллардир. Ҳисоботда айтилишича, сўровномада 18 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар фаол иштирок этган.

Қайд этилишича, уларнинг 78 фоизи ижтимоий тармоқлардан ҳам куни фойдаланади. Бунда иштирокчиларнинг 82 фоизини тиғиз кун тартибига эга бўлганлар ташкил этади. Иш ёки ўқишдан бўш вақтни иштирокчилар ўз оила аъзолари даврасида ўтказиш, китоб ўқиш, мусиқа тинглашга сарфлайди.

Сўровномада иштирок этганларнинг 41 фоизи кун давомида ижтимоий тармоқларга ўртача 1 соатдан 3 соатгача вақт сарфлаши, 35 фоизи 1 соатдан ортиқ вақт ўтказмаслиги, 13 фоизи эса бунга 3 соатдан ортиқ вақт сарфлаши айтилган.

Киритилди: 13:37 13.08.2019. Ўқилди: 2606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!