Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар майдонга тушган баҳсда "Истиқлол" очко йўқотди

Ўзбекистонликлар майдонга тушган баҳсда "Истиқлол" очко йўқотди

Эрон Про лигасининг 6-турида ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган "Истиқлол" сафарда "Алюминиум Арак" билан куч синашди.

Учрашув давомида жамоалар дарвозаларни ишғол қила олмади ва баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

"Истиқлол"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Рустам Ашурматов асосий таркибда майдонга тушиб, учрашувни тўлиқ ўтказди. Жалолиддин Машарипов эса баҳсни захирада бошлади ва 70-дақиқада ўйинга қўшилди.

Теҳрон клуби ушбу дурангдан сўнг Эрон чемпионатидаги очколари сонини 12 тага етказди. "Истиқлол" ҳозирга қадар 6 та учрашув ўтказган.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!