Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика олимпиадасида 3 та бронза медалини қўлга киритди

A A A
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика олимпиадасида 3 та бронза медалини қўлга киритди

Японияда бўлиб ўтган 64-Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 3 та бронза медалини олди:

➖Озодбек Ахтамов -Тошкент шаҳри Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 9-синф ўқувчиси;

➖Анварбек Рахматов — Бухоро вилояти Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;

➖Анварбек Садуллоев — Бухоро вилояти Пешку тумани 18 -мактаб 11-синф ўқувчиси.

Ушбу олимпиадада дунёнинг 112 та мамлакатидан жами 623 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этмоқда.

Маълумот учун, президент қарорига мувофиқ 3-ўрин (бронза медаль) учун ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), унинг устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофоти берилади.

Киритилди: 10:53 12.07.2023. Ўқилди: 1271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!