Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик талаба Токиодаги стадионда аёлни зўрлаганликда гумон қилиняпти

Ўзбекистонлик талаба Токиодаги стадионда аёлни зўрлаганликда гумон қилиняпти

Япония полицияси Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиши маросими ўтказиладиган Токио Миллий стадиони ҳудудида аёл кишини зўрлашда гумонланаётган 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС Япониянинг “Kyodo” агентлигига таяниб, хабар берди.

Маълумотларга кўра, аёл Олимпия ўйинларини ўтказиш билан алоқадор. Ҳибсга олинган шахс стадионда ОАВ ходимларини озиқ-овқат билан таъминлайдиган фирма томонидан ёлланган талаба бўлган.

Маълумот учун, Токиодаги Олимпиада 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача ўтказилиши белгиланганди. Пандемия сабаб мусобақа 1 йилга сурилди ва эндиликда 23 июлдан 8 августгача ўтказилади. Ташкилотчилар Ўйинларни чет эллик мухлисларсиз ўтказишга қарор қилишди.

Киритилди: 13:23 18.07.2021. Ўқилди: 10591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!