Бугун 3 август, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонлик талаба корейс ўқувчилари учун ўзбек тили дарслигини яратди

Ўзбекистонлик талаба корейс ўқувчилари учун ўзбек тили дарслигини яратди

Корея Республикасининг Ҳанкук хорижий тиллар университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба Дилшоджон Акбаров корейс ўқувчилари учун ўзбек тили дарслигини яратди. Нашрдан чиққан мазкур китоб тилимиз тарихида ўзбек муаллифи томонидан корейс тилида ёзилган биринчи дарсликдир.
-Анча йиллар олдин корейс тилини биринчи маротаба ўрганаётганимда ўзим ўқиётган дарсликларни кўриб, хаёлимдан «Қачонлардир ўзбек тилини ҳам чет элларда ўрганишармикан? Ўзбек тилини ўргатувчи дарсликлар ҳам чоп этилармикан?» деган ўйлар ўтгани ҳалигача ёдимда,-дейди Дилшоджон.

Бугун ўзбек тили ҳамда ўзбекистоншунослик жаҳоннинг бир қанча етакчи олий ўқув юртларида, шунингдек, Москва шарқшунослик институти, АҚШдаги Индиана университети, Италиядаги Рим чет тиллари академияси туркий тиллар тадқиқот институтида ҳамда Ҳанкук чет тиллари университети Марказий Осиё фанлари факультети Ўзбек тили кафедрасида ўргатилиб келинмоқда.

-Камина ёзган ўзбек тили дарслиги буюк ўзбек халқи тили ва маданиятини дунёга янада танитишда кичик бўлса-да ҳисса қўшади, деган умиддаман,-деб қайд этади Д. Акбаров.

Таъкидлаш керакки, бу йил Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигига 25 йил тўлди. Ушбу муносабат билан тақдим этилган мазкур дарслик ўқувчилар учун ажойиб туҳфа бўлди, шунингдек икки халқ ўртасида дўстлик алоқалари янада ривожланишига ҳисса қўшади.

Киритилди: 17:40 21.07.2021. Ўқилди: 1025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!