Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик олим Бутунжаҳон фанлар академияси аъзоси этиб сайланди

Ўзбекистонлик олим Бутунжаҳон фанлар академияси аъзоси этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти етакчи илмий ходими, физика-математика фанлари доктори, профессор Ўткир Розиқов Бутунжаҳон фанлар академияси аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Бутунжаҳон фанлар академияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритувчи йирик халқаро илмий муассаса ҳисобланади. Бугунги кунга қадар ҳамюртларимиздан уч нафари ушбу тузилма аъзолигига сайланган эди. Ўткир Розиқов эса уларнинг тўртинчиси бўлди.
 
Олим дунёнинг ўнлаб мамлакатлари олийгоҳларида маърузалар ўқимоқда, монографияси дунёнинг 200 дан ортиқ университет ва илмий марказлари кутубхоналаридан ўрин эгаллаган.
 
Айни кунда илмий натижалари жаҳон миқёсида эътироф этилган, иқтидорли олим Ўткир Розиқов Бухоро давлат университетида 5 ноябрдан 17 ноябрга қадар Математика кафедраси педагог ўқитувчилар учун маъруза ўқимоқда.

Qalampir.uz

Киритилди: 10:54 16.11.2018. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!