Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи 4 йилга спортдан четлатилди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи 4 йилга спортдан четлатилди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Сардор Лапасов Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлигини содир этганлиги сабабли 4 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Унга кўра, спортчидан мусобақа даврида олинган допинг синамасида спортда тақиқланган «Кленбутерол» моддаси борлиги аниқланган. Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, «Кленбутерол» моддаси 2024 йилги тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс (спортчи, мураббий в.х.к) дисквалификация муддати тугаганга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Агар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган.

Киритилди: 13:03 07.08.2024. Ўқилди: 39450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!