Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонлик икки боксчи Шон-шуҳрат залига киритилиши мумкин

Ўзбекистонлик икки боксчи Шон-шуҳрат залига киритилиши мумкин

Ўн саккиз карра жаҳон чемпиони Артур Григорян ҳамда яна бир ҳамюртимиз Орзубек Назаров шу йил бокс Шон-шуҳрат залига киритилиш учун номзодлар рўйхатига қўшилди.

Артур Григорян профессионал фаолиятини 1994 йилда бошлаган ва 2009 йилгача жанг қилган. У фаолияти давомида 39 та жанг ўтказиб, 38 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Григорян енгил вазн тоифасида WBO йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони бўлган ва саккиз йил давомида ўз унвонини муваффақиятли ҳимоя қилган. Артур ҳаваскор бокс бўйича 1991 йилда Сиднейда (Австралия) бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиққан эди.

Орзубек Назаров эса 1990 йилдан 1998 йилгача профессионал рингда жанг ўтказган. У енгил вазнда WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлган ва камарни беш йил давомида (1993-1998) ўзида ушлаб турган.

Киритилди: Бугун 11:28. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!