ФИФА ва ОФК томонидан Қатарда ташкил этилган махсус ВАР семинарида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам иштирок этмоқда. Мазкур семинар Жаҳон чемпионатлари учун номзод VAR ҳакамларини саралаш ва тайёрлаш босқичи ҳисобланади.
Фирдавс Нор Сафаров — 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионати учун VAR ҳаками сифатида номзодлар рўйхатига киритилган. У Доҳа шаҳрида ўтаётган семинар доирасида назарий ва амалий машғулотларда иштирок этмоқда.
Эдита Мирабидова — 2027 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ВАР Жаҳон чемпионати учун ВАР ҳаками сифатида номзод сифатида кўрсатилди. У ҳам халқаро мутахассислар бошчилигида ташкил этилган семинарда видео ёрдамчи ҳакамлик бўйича тайёргарлик жараёнидан ўтмоқда.
Мазкур семинар ФИФА томонидан Жаҳон чемпионатлари даражасида ишлайдиган ВАР ҳакамларни шакллантириш йўлидаги муҳим босқич ҳисобланади.