Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик Дилором Турдиқулова Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади

Ўзбекистонлик Дилором Турдиқулова Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади

Ўзбекистонлик Дилором Турдиқулова Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

Халқаро қиличбозлик федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам бор.

"Турдиқулова бўлажак Олимпиадада шпага йўналишидаги беллашувларни бошқариб боради", — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Турдиқулова 2018 йилдан бери халқаро мусобақаларда фаолият олиб бормоқда. У кўплаб нуфузли турнирлар, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатида ишлаган. Жорий йил Миланда ўтган дунё биринчилигида ҳам шпага йўналишидаги финал баҳсларида реферелик қилди.

Киритилди: 13:39 10.12.2023. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!