Ўзбекистон тарихида илк бор ташқи туризм рекорд даражага етди — 2025 йил апрел ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳни қабул қилмоқда. Шу тариқа жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистонга 8,6 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир.
Агар мамлакатлар кесимида қаралса, 2025 йилда сайёҳлар оқими 2022 йилги пандемиядан кейинги даврга нисбатан қуйидагича ошган: Буюк Британиядан — 2,6 баравар, Қатардaн — 6,2 баравар, АҚШдан — 3 баравар, Франциядан — 2,9 баравар, Россиядан — 2,1 баравар, Венгриядан — 3,3 баравар, Германиядан — 2,5 баравар, Польшада — 6,2 баравар. Шунингдек, 2025 йилда туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд даражага етиб, 3,6 миллиард АҚШ долларидан ортиб кетди.
Ўзбекистон туризмининг бу мислсиз ютуқлари Президент Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган чуқур ислоҳотлар ва мамлакатнинг туристик салоҳиятини тўлиқ очишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлар самарасидир. Етакчи халқаро медиаплатформалар билан фаол ҳамкорлик, хорижда кенг кўламли road-showлар ўтказилиши, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ва хорижий ОАВларда чиқayotgan мақолалар Ўзбекистон брендининг глобал майдондаги нуфузини сезиларли даражада мустаҳкамлади.