Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонга ўта иссиқ об-ҳаво келмоқда

A A A
Ўзбекистонга ўта иссиқ об-ҳаво келмоқда

Ўзбекистонга Эрон ва Туркманистон томонидан ўта иссиқ об-ҳаво оқими яқинлашмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.

"7-10 июль кунлари Республика ҳудудида ғайритабиий иссиқ об-ҳаво келиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача ҳаво ҳароратидан 5 - 7 даража иссиқ бўлади”, - дейилган хабарда.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво 44-45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Гармсил шамоли бўлиши мумкин.

Иссиқ ҳарорат туфайли Тожикистон ва Қирғизистон республикасига яқин бўлган тоғли ҳудудларда сел оқими келиш эҳтимоли бор.

 

Киритилди: 17:38 04.07.2018. Ўқилди: 2700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар