Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонга Мисрдан “С” гепатитига қарши дори воситаларининг учинчи партияси етиб келди

Ўзбекистонга Мисрдан “С” гепатитига қарши дори воситаларининг учинчи партияси етиб келди

Миср ҳукумати томонидан беғараз тақдим этилган "С" гепатитига қарши дори воситаларининг учинчи партияси Ўзбекистонга етказиб берилди, дея хабар берди "Дунё" АА.

Умумий қиймати 114,829 минг доллар бўлган 28 дона қутидаги 7440 дона "С" гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг бу йилдаги учинчи партияси Шарм аш-Шайхдан Тошкентга "UzAirways" авиакомпанияси кўмагида олиб келинди.

Мазкур дори воситалари Вирусология илмий-текшириш институтига тақдим этилади ва улар шифоталаб беморлар ўртасида тақсимланади.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2023-2024 йиллар давомида ушбу вирусига қарши вазни 12,4 тонна бўлган "Daclatasvir" ва "Sofosbuvir" дори воситаларининг 27 та партияси мамлакатга етказиб берилган. Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион долларни ташкил этади.

Киритилди: 21:42 15.06.2025. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!