Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонга 2018 йилда қайси давлат раҳбарлари ташриф буюрди?

Ўзбекистонга 2018 йилда қайси давлат раҳбарлари ташриф буюрди?

2018 йилда қуйидаги давлат раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюришди:

21 март 21 март Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди;

23-24 апрель Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан келди. Ташрифнинг иккинчи куни президентлар Хоразм вилоятида бўлишди;

29 апрель-1 май - Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған давлат ташрифи билан келди, ташрифнинг охирги куни президентлар Бухоро шаҳрида бўлишди;

17-18 август - Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан келди. Ташрифнинг иккинчи куни президентлар Самарқанд шаҳрида бўлишди;

4-5 сентябрь - Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси расмий ташриф билан келди;

12-13 сентябрь - Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан келди;

19-20 октябрь - Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан келди.

Киритилди: 14:56 05.01.2019. Ўқилди: 2699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!